Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сонли қарори билан тасдиқланган «Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида» Низомнинг 9-бандида алиментларни олдиндан тўлаш бола вояга етгунга қадар ҳар қандай давр учун ва беш йилдан кам бўлмаган муддатга амалга ошириш кўрсатиб ўтилган.
 
Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 07.02.2019 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Н.Тожибаевдан ундирувчи С.Абдураҳманова фойдасига 1 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро варақасига Мажбурий ижро бюроси Наманган туман бўлими иш юритувига келиб тушган бўлиб, ижро иши юритуви қўзғатилган.
 
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Н. Тожибоев С.Абдураҳмановага 112.056.000 сўм алимент пулини қонунда белгиланган тартибда олдиндан тўлаб берди.

 

 

 

http://uza.uz/oz/society/namanganlik-ota-112-mln-s-m-alimentni-oldindan-berdi-03-09-2020

 

Фойдали ҳаволалар