Яхши биламизки, жаҳонда ахборот алмашинуви шиддат билан келмоқда, аҳоли ва жамоатчилик эътиборига зарур бўлган ахборот манбаларини ҳар қандай вазиятда ҳам етказиш муҳим жараён ҳисобланади.

Бу борада мамлакатимизда ҳам оммавий ахборот воситалари соҳаси ҳамда замонавий журналистикани ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар қилиниб, оммавий ахборот воситалари тармоғи кенгайиб, самарали фаолият кўрсатмоқда.

Шу фурсатдан фойдаланиб, 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларини самимий муборакбод этиб, ўзимнинг чуқур ҳурматимни билдираман.

Халқимизга ахборот эркинлигини етказиш, жамият ва давлат идоралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасидаги ишларингиз янада бардавом бўлсин !

Сизларга давлат ҳамда жамоатчилик ўртасидаги очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйишдаги машаққатли ҳамда шарафли ишларингизга улкан зафарлар тилаб қоламан.

 

  Сизларга ижодий муваффақиятлар доим ёр бўлаверсин!

 

Бош прокуратура ҳузуридаги

Мажбурий ижро бюроси

Фойдали ҳаволалар