Жорий йилнинг 21 май куни Ижтимоий тармоқлар орқали “МИБ ходимлари: бизни 1 июнгача ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқариб, энди ойликсиз ишлатишяпти” номли тарқалган хабар юзасидан

Мазкур хабарда, Мажбурий ижро бюроси Китоб туман бўлимининг  айрим ходимлари мажбурий тарзда ўз ҳисобидан таътилга чиқарилиб, иш ҳақи тўланмаган ҳолда якшанба куни ҳам ишлатилаётганлигини маълум қилган.

Хабар бўйича ўтказилган текширишда, Бюронинг Китоб туман бўлимида ишлаётган 6 нафар ходим ўз ҳисобидан таътилга чиқарилган бўлиб, улар таътил даврида ишга жалб қилинмаганлиги ҳамда Ижтимоий тармоқларга бу ҳақида мурожаат қилмаганлиги маълум бўлди.

 Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Бюронинг Китоб туман бўлимида коронавирус инфекциясини тарқалашини олдини олиш ва унинг эҳтимолий оқибатларини камайтиришни инобатга олиб, жорий йилнинг 24 март кунидан меҳнат таътили, шунингдек, иш ҳақи сақланмаган ҳолда ўз ҳисобидан таътилга чиқишлари тавсия этилиб, ходимлар ўз аризаларига асосан таътилга чиқарилган.

Ходимларнинг ўз ҳисобидан  таътилга чиқишида асосий эътибор – ўз ҳоҳишига берган азризаси ҳамда иш ҳажмининг меъёри ҳисобга олинмоқда ва бунда мажбурий тарзда таътилга чиқишига йўл қўйилмайди.

Ҳозирда, бўлимдаги ходимларнинг ўз ҳисобидан таътилга чиқиши аҳволи ҳамда ишни давом эттириш истагини билдираётган ходимларнинг мурожаатлари ўрганилмоқда.

Бюронинг Китоб туман бўлимида хизмат қилаётган ходимларнинг фаолияти даврида алоҳида хизмат ўташ шароитлари инобатга олиб, уларга нисбатан тегишли ижтимоий муҳофаза чоралари, дам олиш, моддий аҳволини яхшилаш, меҳнат таътилини олиш ва тиббий хизматдан бепул фойдаланиш ҳуқуқлари кафолатланади.

Мажбурий ижро бюроси – айрим Ижтимоий тармоқларда Бюро фаолияти ҳақида тарқатилаётган асосланмаган ёки объектив ёндашмаган маълумотлар, фақатгина жамоатчилик эътиборини чалғитиши мумкинлигини инобатга олиб,  бу борада ҳамкорлик қилиш мувофиқ эканини маълум қилади.

Фойдали ҳаволалар