Мажбурий ижро бюроси Наманган туман бўлими ходимлари томонидан карантинли даврда белгиланган санитар қоидаларига амалга қилган ҳолда ўтказаётган назорат тадбирлари жараёнида электр энергияси тармоқларига ўғринча уланиб, фойдаланиш ҳолатлари сирини фош этмоқдалар.

Наманган тумани, Оқбулоқ маҳалласида яшовчи фуқаро М.А. “устомон” истеъмолчи бўлиб чиқди. Аниқланишича, хонадон эгаси карантин маҳалда ҳеч ким билмайди деб ўйлаб, ҳисоблагичдан ташқари девор орасидан яширин тармоқ тортиб фойдаланиб келади. Олиб борилган тезкор ўрганиш жараёнида истеъмолчининг бу қилмиши ошкор бўлиб, юзи шувут бўлди. 

Ушбу ҳаракати билан фуқаро ўғринча электр энергия тармоқларидан фойдаланиши орқали ҳуқуқбузарлик содир этган деб топилди. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли далолатнома расмийлаштирилди. Ҳозирда таъминотчи корхонага етказилган зарар миқдори ҳисобланмоқда.

Фойдали ҳаволалар