Юзага келган карантинли вазият сабаб Мажбурий ижро бюроси ходимларининг иш олиб бориш жараёни масофавий ва онлайн режимига ўтказилди.

Ҳозирда истеъмолчиларимиз “Telegram” тармоғида яратилган “mibuzbot” канали орқали электр энергияси ва табиий газ кўрсатгичларга оид маълумотларни фотоcурат шаклида юбориб, қарздорликлар аниқланган тақдирда электрон тўлов тизимлари орқали тўлаб боришмоқда.

Эндиликда, мазкур бот-канал фойдаланувчилари ҳамда аҳолимиздан келаётган таклифлар асосида яна қўшимча янгиликлар киритилди.

Ҳозирда “mibuzbot” каналидаги “МИБ хизматлари” саҳифасининг “Ижро ҳужжатлари” ойнасида яратилди.

Эндиликда, фуқароларимиз паспорт серияси ва рақамларини киритганидан сўнг, ижро иши рақамлари орқали ўзларига юритилган ижро иши билан танишиши, суд ва бошқа органлар қарорлари бўйича қарздорликлари ҳақида билиб олишлари мумкин.

Қарздорликни бартараф этиш эса, “тўлов қилиш” тугмаси ёрдамида электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади.

Шу ўринда бир муҳим жиҳати — ушбу бот-канали яратилганидан сўнг, худди шундай ёки ўхшаш номлар билан турли сохта ва амалда ҳеч бир имкониятга эга бўлмаган бот-каналлар ҳам очилди.

Ўрганишлар натижасида ушбу бот-каналлар фуқароларимизни фақатгина ўз каналига аъзо қилиш учун очилгани маълум бўлди.

Шунинг учун фуқароларимиз билишлари лозимки, “mibuzbot” каналига аъзо бўлганидан сўнг “МИБ хизматлари” саҳифасида “Газ”, “Электр”, “Чиқинди” ва “Ижро ҳужжатлари” каби хизматлар мавжуд бўлиб, ушбу тугмалар босилганда, тегишли хизматлар кўрсатилади.

Ўз навбатида, фуқароларимиз ҳам хизматлар турига қараб тегишли ҳисоблагич кўрсатгичининг фотосуратини юбориши, қарздорликлар ҳолати ҳақида маълумотларни олиш ҳамда тўловларни амалга оширишлари мумкин.

Бундай имкониятларга қолган ўхшаш номдаги бот-каналлар эга эмас!

Фойдали ҳаволалар