Халқимиз кенг нишонлайдиган Наврўз байрамида меҳр-мурувват, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик фазилатлари асосида нуроний кексаларни ҳар томонлама эъзозлаш, кўмакка муҳтож инсонларга беғараз ёрдам бериш билан боғлиқ хайрия тадбирларини амалга ошириш эзгу анъналаримиздан.

Ана шу анъанадан келиб чиққан ҳолда Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси томонидан байрам арафасида якка ёлғиз, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар холидан хабар олиниб, бундай оилаларга алоҳида меҳр-мурувват кўрсатилди.

М.Акрамова Наманган шаҳрининг “Даштбоғ” маҳалласида истиқомат қилади. Эҳтиёжманд оиланинг Бюро ходимлари томонидан йўқлови, озиқ-овқат маҳсулотлари туҳфа этилиши уларни беҳад хурсанд қилди. Шу куни шунингдек, маҳаллада истиқомат қилувчи яна 3 та оилага ҳам байрам совғалари топширилди.

Наманган шаҳрининг “Гўзал” маҳалласида истиқомат қилувчи Акбаровлар хонадонидагиларнинг ҳам байрам арафасида қувончига қувонч улашилди. Оилада уч фарзанд учун компьютер, ўқув қуроллари ҳамда 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари туҳфа этилди.

-Наманган шаҳрининг 70-мактабида 9-синфда таҳсил оламан, дейди

А. Акбаров. Наврўз байрами арафасида Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси томонидан оиламизга компьютер совға қилиниши бизни янада хурсанд қилди.

Бюронинг шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан бундай хайрли тадбирлар давом этмоқда.

Фойдали ҳаволалар