Мажбурий ижро бюроси Олтиариқ тумани бўлими томонидан “Агрокимёҳимоя” АЖ туман филиалига қарашли “Тинчлик” МФЙда жойлашган марказий омборхона ва таъминот бўлимида текшириш ўтказилган.

Аниқланишича, филиал раҳбари Рахматжон Иргашев марказий омборхона ва таъминот бўлимига Бюро ва таъминотчи корхона вакилларининг иштирокисиз ўзбошимчалик билан электр ҳисоблагич ускунасини ўрнатиб олинишига йўл қўйиб, электр таъминоти шартномасида кўрсатилмаган ва махсус пломбаланмаган ҳисоблагич орқали электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб келаётганлиги фош бўлган. Натижада, туман электр таъминоти корхонаси манфаатларига 30 млн. 296 минг 52 сўм миқдорида моддий зарар етказган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари жараёнида, ҳуқуқбузар Р.Иргашевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1852-моддаси талаблари мазмун моҳияти, яъни ЖКнинг 1852-моддаси 6-қисмида назарда тутилган “Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агарда у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда етказилган моддий зарарнинг ўрнини қопласа, жавобгарликдан озод этилиши мумкинлиги кўрсатилганлиги, зарарни тўлиқ қопламаса, ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши бўйича иш юритиш умумий тартибда давом эттирилиши мумкинлиги” тушунтирилиб, баённома тузилган.

Шу сабабли, ҳуқуқбузар Р.Иргашев қонунда белгиланган 30 кунлик муддатда электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузиши оқибатида давлат манфаатларига етказилган жами 30.296.052 сўм моддий зарарни тўлиқ қоплаган. Шунга кўра, унинг айблилик масаласини ҳал қилмай туриб жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Фойдали ҳаволалар