Кеча «Human хусусий бандлик агентлиги» МЧЖ мансабдорларининг фирибгарлигидан жабр кўрган бир гуруҳ фуқаролар Мустақиллик майдонида тўплангани, пировардида, Бош вазир билан учрашганликлари ҳақида  хабар берган эдик.

«Human» хусусий бандлик агентлиги раҳбари Ш.Файзуллаевнинг жиноий ҳаракатлари натижасида жабр кўрган фуқароларга етказилган моддий зарарларни уларнинг ҳисоб рақамларига тезкорлик билан ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, АТИБ «Ипотека банк» ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ходимларидан иборат таркибда ҳудудларда ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

Шунингдек, жабрланганларга зарарни ундириш бўйича Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига ижро ҳужжатлари ҳам келиб тушди.

Жабрланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ишчи гуруҳларни «Ипотека банк» вилоят филиалларида фаолият олиб боришлари белгиланди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг ҳукми билан «Human» хусусий бандлик агентлиги раҳбари Ш.Файзуллаевнинг жиноий ҳаракатлари оқибатида жабрланувчи деб этироф этилган ва моддий зарар ундирилиши белгиланган фуқаролар ўзларига қулай бўлган қуйидаги манзилларга шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (фуқаролик паспорти) билан мурожаат қилишлари сўралади.

«ИПОТЕКА БАНК» ҲУДУДИЙ ФИЛИАЛЛАРИ:

Т/Р

Ҳудудлар

Манзил

Телефон рақам

1

Андижон вилояти

Андижон ш. Аниси кўчаси 1-уй

(90) 268-18-88

2

Бухоро вилояти

Бухоро ш. Иқбол кўчаси 10-уй

(93) 682-82-84

3

Жиззах вилояти

Жиззах ш. Шароф Рашидов кўчаси 72-уй

(94) 199-70-05

4

Қашқадарё вилояти

Карши шаҳри. Мустақиллик кўчаси 49-уй

(97) 310-00-17

5

Навоий вилояти

Навоий ш. Меморлар кўчаси 1а-уй

(99) 381-71-51

6

Наманган вилояти

Наманган ш. Навоий кўчаси 63-уй

(99) 362-90-55

7

Сурхондарё вилояти

Термиз ш. Маҳмуд Қошғарий 20-уй

(91) 589-28-25

8

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳри. Фирдавсий кўчаси 75-уй

(97) 575-16-54

9

Сирдарё вилояти

Гулистон ш. А.Навоий кўчаси 53-уй

(97) 224-85-85

10

Фарғона вилояти

Фарғона ш. Қомус кўчаси 38-уй

(94) 550-95-95

11

Хоразм вилояти

Ургенч ш. Ўзбекистон кўчаси 19-уй

(99) 500-88-86

12

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳри А.Ашурматов кўчаси 97-уй

(91) 306-40-44

13

Тошкент шаҳар

Тошкент ш. Мусақиллик шоҳ кўчаси 15-уй

(99) 488-22-45

14

Тошкент вилояти

Тошкент ш. Ширин кўчаси 40-уй

(93) 919-20-29

 

https://xabar.uz/684i

Фойдали ҳаволалар