Озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг ошиб бориши табдиркорлар томонидан шу маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилишига қизиқишнинг ортиши сабаб бўлади.

Бунда, ҳалол тадбиркорлар ўз фаолиятини ҳар қандай вазиятда тўғри ташкил қилган ҳолда солиқ ва мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаб, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиб иш юритса, айримлари яратилган қулай имкониятлардан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилиб, қинғир ишга қўл уради энергия ресурсларига ўзбошимчалик билан уланиб, ўз фаолиятига нукта қўяди ёки йирик миқдордаги жарима ва етказилган зарарни қоплашига тўғри келади.

  Бюронинг Урганч тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида “Урганч ёғ мой” АЖ қарашли, Урганч тумани, “Кўнғирот” махалласида жойлашган иссиқхонада табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда хужжатлаштирилган. Натижада мутахассислар томонидан фойдаланилган табиий газ миқдори қайта ҳисоб-китоб қилиниб, туман газ идорасига

69,0 млн. сўм зара етказилганлиги аниқланиб, терговга қадар суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур зарар тўлиқ ундирилиши таъминланди.

Фойдали ҳаволалар