Тадбиркорларга яратилаётган кенг имконият ва шароитларга қарамасдан уларнинг орасида буни суиистеъмол қилаётганлари ҳам учраб турибти.
Мажбурий ижро бюроси Избоскан тумани бўлими ходимларининг ўрганишлари натижасида туманнинг Қўғай маҳалласи ҳудудида жойлашган чойхона ва сауна фаолияти билан шуғулланаётган объект эгаси табиий газ тармоғидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган.

Бир қарашда суюлтирилган газдан фойдаланаётгандек кўринган жойда чойхона эгалари табиий газ тармоғига таъминотчи корхона билан шартнома тузмасдан ўзбошимчалик билан уланиб олгани маълум бўлди.
Бюро ходимлари томонидан ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, объект табиий газ тармоғидан ажратилди. Ҳозирда зарар суммасини ҳисоблаш ишлари амалга ошириляпти.

Фойдали ҳаволалар