Мазкур хабарда, 11 январь куни Бош вазир Абдулла Арипов раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилганлиги, йиғилишда газ ва электр энергиясини талон-торож қилишда айрим газ таъминоти ҳамда Мажбурий ижро бюроси органлари ходимларининг алоқаси борлиги ҳақида айтилгани баён қилинган.

Мажбурият ижро бюроси - Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги  махсус ваколатга эга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган бўлиб,  :

  • суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш, ундирилган маблағларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш, турли сансалорлик ва суиистеъмолчилик ҳолатларини олдини олиш;
  •  энергия ресурслари, сув таъминоти соҳасида ҳамда қаттиқ маиший чиқиндилар учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлаш, тармоқларга ноқонуний уланиш, талон-торож ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш каби вазифаларни амалга оширади.

Бюро ташкил этилган вақтдан буён коррупция иллатига қарши курашиш масаласи асосий вазифа ва талаблардан бири бўлиб қолмоқда.

Бу борада, ходимлар ўртасида ички хавфсизликни таъминлаш, масъулиятини кучайтириш, хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатлар содир этиш ҳолатларини олдини олиш ҳамда бунга имкон берган шарт-шароитларга барҳам бериш борасида профилактик ишлар олиб борилмоқда.

Ўтган даврда 6694 мингдан ортиқ яқин профилактик тадбирлар ўтказилди. (ташкил этилганидан буён 12 мингдан ортиқ ана шундай суҳбатлар ўтказилган)

Жумладан, хизмат вазифасини суиистеъмол қилган собиқ ходимларнинг ножўя хатти-ҳаракатлари акс эттирилган махсус фильмлар ходимларга намойиш этиб келинмоқда.

Шунингдек, профилактик тадбирларнинг таъсирини ошириш мақсадида, ходимларнинг ота-оналар билан ҳам учрашувлар ўтказилмоқда.

Бу борада, ходимларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича келиб тушган  1482 та мурожаатларнинг 1045 таси ҳал этилган.

Бюронинг ички хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда оммавий ахборот воситалари хабарлари асосида хизмат текширувлари ўтказилмоқда.

    “Бюро ходими” деган номга доғ туширган ходимларга нисбатан муросасиз муносабат билдирилмоқда.

Биргина, 2019 йил 12 ойида Бюронинг 26 нафар ходими томонидан содир этилган жиноят ҳолатларининг 15 таси (80 фоизи) ички хавфсизликни таъминлаш махсус тармоқ ходимларининг ташаббуслари асосида фош этилган.

Ходимларнинг ножўя хатти-ҳаракатларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.

 

Мажбурий ижро бюроси

Фойдали ҳаволалар