2019 йилнинг 24 декабрь куни “Facebook” ижтимоий тармоғининг “ТЧСЖ и как нам жить?” (Узбекистан) гуруҳи иштирокчиси  Борис.М томонидан асоссиз (нореал) ҳисобланган қарздорликларни аниқлаш учун тақдим этилиши керак бўлган ҳужжатлар рўйхати бўйича хабар эълон қилинди.

Мазкур хабарда Бюронинг Яшнобод туман бўлимида асоссиз (нореал) ҳисобланган қарздорликларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш учун тақдим этилиши керак бўлган ҳужжатлар бўйича нима сабабдан ҳавола этилганлигига фикр билдирилган.

Мажбурий ижро бюроси Яшнобод туман бўлимига  кунига 10 дан ортиқ истеъмолчилар асоссиз қарздорлик борлиги, мазкур қарздорлик қаердан ва қандай пайдо бўлганлиги, асоссиз қарздорлик деб топилгандан кейин фуқаро қандай ҳужжатлар тақдим этиши юзасидан мурожаат қилишади.

Биргина, Яшнобод туманида 57 та маҳалла фуқаролар йиғинларида  72 минг 803 та абонент сони мавжуд. 72 минг 803 та истеъмолчи электр энергиясидан фойдаланади.

Бюронинг Яшнобод туман бўлимининг Ундирувни ташкиллаштириш йўналишида,   жумладан,  табиий газ, электр энергияси таъминоти ва маиший чиқинди соҳасида ундирувлар бўйича жами  68 нафар ходим  хизмат қилади.

Шундан 50 нафар давлат инспекторлари 57 та маҳалла фуқаролар йиғинларига бириктирилган.

Бундан кўринадики, Бюронинг Яшнобод туман бўлимида иш ҳажми катта шу билан бирга, бўлим ходимлари томонидан мазкур истеъмолчиларнинг ҳар биридаги энергия ресурслари бўйича мавжуд муаммоларига ҳам ечим топиши лозим.

Асоссиз (нореал) қарздорлик – бу энергия ресурслари таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга ҳақиқатда етказиб берилмаган ва истеъмолчи томонидан фойдаланилмаган энергия ресурслари учун тўлов миқдорининг ҳисобланиши оқибатида пайдо бўлган қарздорликдир.

Ҳукумат топшириғи асосида 12.03.2018 йилда истеъмолчиларга асоссиз (нореал) ҳисобланган қарздорликни хатловдан ўтказиш бўйича Идоралараро Қўшма Фармойиш тасдиқланган.

Таҳлилларга кўра, ўтган 2019 йил давомида мазкур Қўшма Фармойиш асосида ўтказилган хатлов натижасига кўра, Бюронинг Яшнобод туман бўлими томонидан 1546 минг нафардан ортиқ истеъмолчиларга фойдаланилмаган электр энергияси учун 1 млрд 584 млн сўмлик асоссиз қарздорлик ҳисоблангани аниқланиб, ушбу асоссиз қарздорликлар электрон дастурдаги истеъмолчиларнинг ҳисоб варағидан чиқарилди ҳамда уларнинг бузилган ҳуқуқларини тикланиши таъминланди.

Маълумот учун: истеъмолчиларга  ҳисобланган асоссиз қарздорликнинг 1 млрд 584 млн сўми 1546 та истеъмолчиларнинг ҳисоб варағига ортиқча истеъмол ҳажмининг киритилгани, истеъмолчиларга бошқа ҳолатларда нореал қарздорлик ҳисоблангани оқибатида келиб чиққан.

Ассосиз қарздорликнинг пайдо бўлиш сабаблари таҳлил қилинганда, аксарият ҳолатларда истеъмолчининг хонадонида ўрнатилган электр ёки газ истеъмолини ҳисобга олиш ускунаси кўрсаткичининг нотўғри қайд этилиши ва дастурга киритилиши, меъёр асосида ҳисоб-китоб юритилиши, бузилиб кетган, шунингдек, мавжуд бўлмаган хонадон  (истеъмолчи) ларга энергия ресурслари учун тўлов ҳисобланиши оқибатида вужудга келганлиги аниқланди.

“Facebook” ижтимоий тармоғининг “ТЧСЖ и как нам жить?” (Узбекистан) гуруҳида 2019 йил 24 декабрь куни фуқаро Борис.М томонидан асоссиз (нореал) ҳисобланган қарздорликларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш учун тақдим этилиши керак бўлган ҳужжатлар рўйхати бўйича келтирган эътирозига нисбатан, асоссиз (нореал) қарздорликни аниқлаш учун керакли ҳужжатларини тақдим қилинишининг сабаблари ортиқча оворагарчиликнинг олдини олиш, қолаверса, кўп сонли истеъмолчиларнинг талаби асосида шакллантирилгани маълум бўлди.

Ҳозирда, Бюронинг Яшнобод туман бўлимида ушбу ҳужжатлар иловаси мавжуд эмас ва истеъмолчилар асоссиз қарздорлик масаласида мурожаат этишганида, тегишли бўлим ходимлари томонидан тушунтириш бериб, амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Мурожаат этган истеъмолчилардан талаб этиладиган ҳужжатларнинг асосоий қисми ходимлар томонидан тўпланмоқда, бироқ йиллар давомида ҳисобга киритилмаган маблағларни солиштириш юзага келганида, истеъмолчилардан тўлов ҳужжатларини тақдим этилиши сўралади.

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси

Фойдали ҳаволалар