Жорий йилнинг 09 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда тарқатилган “Тадбиркор: 12 йил аввал қонуний сотиб олган мулким тортиб олинмоқда” номли жойлаштирилган хабар юзасидан

 

Мазкур хабарда, фуқаро Самандар Тўраев, 20.12.2007 йилда Шаҳрисабз туманлараро материал техника таъминоти жамияти раиси Аъзам Вафоевга тегишли омборхонани 20 миллион сўмга сотиб олгани, кейинчалик ушбу омборхона 28.09.2018 йилда 297 млн. 822 минг сўмга қайта сотилгани, омборхона биносида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, 10 нафар ишчи ўтни яратгани, яна қўшимча 70 иш ўринларини яратиш нияти борлигини, бироқ Бюронинг Шаҳрисабз туман бўлими ходимлари ҳозирда, ушбу бинодан чиқишни талаб қилаётгани, бу эса фаолиятини тўхтатишга олиб келиши мумкинлигини баён қилган.

Ўрганишда, фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг 2019 йил  14 майдаги  ижро ҳужжатига асосан қарздорлар С.Тураев, Ф.Шодиев, А.Шодиевлар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи  “Шодиев Фазлиддин Самандар ўғли” ва “Fazliddin Asilbek Hamkorlogi” оилавий корхонасига тегишли мулкларни - Шаҳрисабз тумани, “Ўртақурғон” МФЙ, Ўртақурғон қишлоғида жойлашган даъвогар А.Суяровга тегишли омборхона, бино иншоотлари ҳамда улар эгаллаган ер майдонидан мажбурий тартибда кўчириб чиқариш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Шаҳрисабз туман бўлимига 01.08.2019 йилда келиб тушган.

Ижро ҳужжати бўйича ижро ҳаракатлари даврида, қарздор С.Тураев томонидан ижро ҳужжатининг талаби ихтиёрий равишда бажарилмаган ва 20.08.2019 йилда ижро ҳаракатлари мажбурий тарзда олиб боришлиги ҳақида огоҳлантирилган.

Бироқ, қарздор С.Тураев мажбурий ижро ҳаракатлари олиб бориши белгиланган куни иштирок этгани сабабли, ижро ҳаракатлари бошқа кунга  қолдирилган.

Давлат ижрочиси томонидан 2019 йил 06 сентябрь куни соат 1400 да  мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланиб, даъвогар А.Суяровга тегишли омборхона, бино иншоотлари ва ер майдонидан қарздорлар  Ф.Шодиев, С.Тураев ва А.Шодиевлар ҳамда уларга тегишли омборхонадаги мавжуд бўлган токарлик  станоклари, темир  бўлаклари, автомашина эҳтиёт қисмлари, автомашиналарни ювиш ускуналари мажбурий тартибда чиқарилган.

Бу ҳақда расмийлаштирилган ҳужжатларга томонлар имзо қўйиб, эътироз билдиришмаган ва ижро ҳаракатлари давомида қонун бузилиш ҳолатлари содир этилмаган.

Ижро ҳужжати амалда жорий йилнинг 07 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни 41-моддасининг 1-қисмига асосан  тамомланган.

Фойдали ҳаволалар