Мажбурий ижро бюроси Қўнғирот туман бўлими иш юритувида Фарғона туманлараро иқтисодий судининг қарздор Қўнғирот йўллардан фойдаланиш унитар корхонасидан ундирувчи “Фарғона Акбаршох сервис” хусусий фирмаси фойдасига 58.068.000 сўм асосий қарзи, 5.806.800 пеня, давлат божи ва почта ҳаражатларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд эди.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонага тегишли бўлган “MAN” русумли махсус автотранспорт воситаси хатловга олинади ва электрон онлайн аукцион майдончасига савдога чиқарилади.

Автотранспорт воситаси биринчи савдода сотилмайди ва шунда 10 фоизга арзонлаштирилган ҳолда қайта савдога чиқарилади. Лекин, иккинчи савдода ҳам ўтмаганлиги сабабли, ундирувчиларга ўзида қолдириш таклифи берилади ва рад жавоби олинади.

Қарздорнинг мол-мулкларини навбатдаги кўздан кечириш жараёнида маъмурий биноси, офис ашёлари ва бошқа махсус автотехникаси рўйхатга олиниб хатланади.

Шундан кейин, Мажбурий ижро бюроси Қўнғирот туман бўлими ходимларининг сайи ҳаракатлари натижасида қарздор корхона томонидан тадбиркорнинг ҳисоб рақамига 65.516.548 сўм тўлиқ ўтказиб берилади.

Фойдали ҳаволалар