Кейинги вақтларда, ижтимоий тармоқларда, яъни Telegram (messenger) тармоғи орқали Мажбурий ижро бюросидан фуқароларимизга, гўёки уларнинг зиммасида қарздорлик мавжудлиги ва бунинг айрим (номаълум) иловаларни юклаб олишни тавсия этилаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.

 

Ушбу ижтимоий тармоқлар орқали юборилаётган хабарлар Мажбурий ижро бюросига алоқаси йўқ ва бу каби кибер фирибгарлик ҳолатларидан фуқароларимизнинг эҳтиёт бўлиши ҳақида муқаддам ҳам огоҳлантирувчи хабарлар берилган.

 

Шуни унутмаслик керакки, Мажбурий ижро бюроси иш юритувидаги мавжуд ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик ва ижро ҳаракатлари бўйича хабарлар мобил SMS кўринишида ҳамда алоҳида “MIB” инфо номерик ёрдамида берилади.

Telegram (messenger) орқали юборилаётган мобил иловалар аслида фирибгарларнинг алдов йўли бўлиб, ушбу илова юкланган (ишлатилган) заҳоти фуқаронинг банк пластик маълумотларини (кодлари ва бошқа) ҳамда пул маблағини қўлга киритади.

 

Мажбурий ижро бюроси иш юритувидаги мавжуд ижро ҳужжатлари бўйича маълумотларни олишда Бюронинг расмий www.mib.uz веб-сайти ҳамда “Google PlayMarket” жойлаштирилган расмий Android мобил иловасидан фойдаланинг.

Огоҳ бўлинг, шахсингизга оид маълумотларни эҳтиёт қилинг !

Фойдали ҳаволалар