Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг ижро ҳужжатига кўра қарздор И.М дан ундирувчи «Namangan-Avto» MCHJ фойдасига жами 151.246.176 сўм қарздорлик ҳамда давлат фойдасида 6.049.847 сўм ундириш белгиланган. Ундирувни эса гаров мулки сифатида баҳоланган «Chevrolet Tracker» автотранспорт воситасига қаратиш кўрсатиб ўтилган.

Мазкур ҳужжат Мажбурий ижро бюроси Янгиқўрғон туман бўлими иш юритувига келиб тушган. Давлат ижрочиси томонидан И.М кредит қарздорлигини тўлаш юзасидан огоҳлантирилган. Бироқ, берилган ихтиёрий муддатлар ўтганига қарамасдан, қарздор қарзини тўламаган.

Шунингдек, ижро ҳаракатлари давомида унга тегишли «Chevrolet Tracker» русумли автомашинасига тақиқ қўйилган.

Куни кеча олиб борилган тадбир давомида 2 йилдан бери қидирилаётган «Chevrolet Tracker» бошқа авторақам билан ҳаракатланаётгани маълум бўлди ва мазкур автомашина хатланди.

Фойдали ҳаволалар