Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 18.12.2020 йилдаги суд ҳужжатига асосан қарздор ота Р.Абдуллаевдан ундирувчи она Д.Саидова фойдасига вояга етмаган фарзандлари моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган бўлиб, ижро ҳаракатлари Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан олиб борилган.

Ижро ҳаракатлари давомида ота ўз фарзандлари моддий таъминоти учун алимент тўловларини олдиндан тўламоқчилигини билдирган.

Тарафларнинг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда алимент тўловларини олдиндан тўлаш тартиби тушунтирилган.

Ота вояга етмаган фарзандлари моддий таъминоти учун 50 миллион сўм алимент тўловини олдиндан тўлаб берилди.

Фойдали ҳаволалар