Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд қарорларига асосан жисмоний ва юридик шахслар фойдасига компенсация ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида 4,7 млрд. сўмлик 13 та ижро ҳужжатлари бўйича ижро ҳужжатлари тамомланган бўлса, шундан 11 та ижро ҳужжатлари бўйича 4 млрд. сўм қарздорликлар амалда ундирилган.
Шунингдек, ижро ҳаракатлари давомида, жисмоний шахслар фойдасига 9 та ижро ҳужжатлари бўйича 2,4 млрд. сўм компенсация тўловидан қарздорликлар амалда ундирилган.
Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан, жавобгар Дўстлик тумани ҳокимлигидан даъвогар А.Асалов фойдасига 900 млн. сўм компенсация тўловидан қарз ундирилган.
Ижро тадбирлари давом этмоқда.