Аввал, оммавий ахборот воситаларида хабар берилганидек, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори ўринбосари Музаффар Эминович Эгамбердиев, 6-7 август кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли ва Хўжайли туманларида Бюронинг туман бўлимлари биносида жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабул ўтказди.

  Сайёр қабулда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари эшитилди, мурожаатлар бўйича фуқароларни қийнаётган муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилди, айримлари масъуллар назооратига олинди.

   2 кун давом этган қабулларда жами 15 та мурожаат келиб тушиб, улар асосан, суд ҳужжатларининг ижросини таъминлаш, алимент нафақалари ва иш ҳақини ундириш, энергия ресурслари ва сув таъминоти, шунингдек, ишга жойлашиш масалаларига таалуқли.

  Маълумот учун, Хўжайли туманида жойлашган “KEGEYLI MATLUBAT SAVDO” МЧЖ фойдасига суднинг ижро ҳужжатига асосан 161 млн. 250 минг сўм  ундирилишида кўрсатилган амалий ёрдам учун жамият раҳбари ўз миннатдорлигини билдирди.

Фойдали ҳаволалар