2024 йилнинг 19 ноябрь куни Тошкент шаҳар юридик техникумида Тошкент шаҳар Миробод ва Янгиҳаёт туманлари Мажбурий ижро бўлимлари вакиллари ва техникум ҳамкорлигида “Янги таҳрирдаги Конституциямиз – келажагимиз пойдевори” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда МИБ ходимлари А.Рустамходжаев, Ш.Ахмедбековалар томонидан янгиланган Конституциямиз нормалари, унинг қабул қилиниш сабаблари, функциялари ва ёшлар ҳаётидаги ўрни хусусида атрофлича маълумотлар берилди.
Шунингдек, давра суҳбати давомида техникум ёшларининг ҳам мавзуга бағишланган маърузалари тингланди.
Тадбир қизғин мунозаларга бой бўлди. Ўқувчилар томонидан уларни қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоблар берилди.
Ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятига оид билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.