Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ижро ҳужжатларига асосан мол-мулкни сотиш учун савдо ташкилотини аниқлаш мақсадида энг мақбул савдо ташкилотлари (юридик шахслар)ни очиқ танловда иштирок этиш учун таклиф этади.

    Савдо ташкилотини аниқлаш мақсадида ташкил этилган танлов комиссияси томонидан ўтказилади.

   Комиссия томонидан танловда қатнашиш учун топширилган ариза ва ҳужжатларни кўриб чиқиш Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилоят бошқармаси (Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Темур Малик кўчаси,
2-уй) 2019 йил 5 август кунидан бошлаб ҳар куни соат 10-00  дан 18-00 га қадар амалга оширилади ва танлов натижалари бўйича ғолиблар аниқланади.

    Шунингдек, танловлар :

   - 16 сентябрь куни соат 10-00 дан 18-00 гача Ангрен, Олмалиқ, Оҳангарон, Нурафшон шаҳарлари, Оҳангарон, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ ва Паркент туманлари;

 - 17 сентябрь куни соат 10-00 дан 18-00 гача Янгийўл, Бекобод шаҳарлари, Бекобод, Бўка, Пскент, Қуйичирчиқ, Оққўрғон, Чиноз ва Янгийўл  туманлари;

 - 18 сентябрь куни соат 10-00 дан 18-00 гача Чирчиқ шаҳар, Зангиота, Тошкент, Қибрай ва Бўстонлиқ туманлари бўйича танлов ўтказилиб, танлов натижаларига кўра ғолиблар аниқланади.

 

   Танлов шартлари билан “mib.uz” сайтининг “норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар” бўлиминниг “бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар” саҳифасидаги ҳавола орқали танишиш мумкин. (http://www.lex.uz/pdfs/3786912)

Фойдали ҳаволалар