Мажбурий ижро бюросининг Сайхунобод туман бўлими иш юритувида бўлган Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 18.03.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор корхонадан ундирувчи “Or-tas degermen makinalari ic ve ltd sti” компаниясининг фойдасига жами 1 млрд. 997 млн. 73 минг сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро иши бўлим иш юритувига 08.04.2022 йилда келиб тушган ва шу куннинг ўзида, ижро ҳаракатларига киришилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг банк ҳисоб рақамларига тақиқ қўйилиб, ушбу қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ундирувчининг банк ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланди ҳамда ижро иши тамомланди.

Фойдали ҳаволалар