Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор Д.Рустамбековдан ундирувчи К.Рустамбекова фойдасига вояга йетмаган бир нафар фарзандининг таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро иши мавжуд. Мазкур ижро ҳужжати бўлим давлат ижрочиси Ч.Халикова томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро етиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан қўзғатилган бўлиб, қарздорга алимент ундируви юзасидан барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўлиқ тушунтирилиб алимент пулларини тўламаган тақдирида маъмурий ва жиноий жавобгарлик жавобгарлик ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор алимент пулларини тўлашдан узлуксиз бўйин товлаб келган еди.
Давлат ижрочисининг 01.06.2022 йилдаги алимент қарзини ҳисоблаш тўғрисидаги қарорига кўра қарздорнинг алиментдан бўлган қарзи 23 млн.257 минг 364 сўмни ташкил қилган бўлиб, давлат ижрочиси томонидан қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асоосан маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан баённома расмийлаштирилди ҳамда тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судига юборилди.
Бўлиб ўтган суд жараёнида жазодан қўрққан маъсулияциз ота 3 йил тўлашдан қочиб юрган алимент қарздорликни тўлиқ тўлади.
 
Маргғуба Aмонова
Бош прокуратура ҳузуридаги

Фойдали ҳаволалар