Баъзи оталарга ҳайрон қоласан, турмуш ўртоғи фарзанди кўрганида яхши ниятлар билан қариндош-уруғ ва ўртоқларига базмлар уюштириб, тўйлар қилган ота, бугунга келиб фарзандидан умуман хабар олмаса.

Оиласидан ажрашган бўлса, болада нима айб, ахир бу бола ўзининг фарзандику, ноҳотки шундай оддий ҳақиқатни тушунмаса.
Оталик катта масъулият, нафақат фарзандлар тарбиясида, балки оиланинг моддий таъминоти ҳам эркак киши зиммасида, зеро у оиласидан ажрашган бўлса ҳам.

Энди турмушидан ажрашган оналарни кўз олдингизга келтиринг, улар алимент пулларини ўз вақтида олишмаса, болалар нима еб-ичишади. Алимент тўламай, Бюро органларидан яшириниб юрган оталар шу ҳақида ўйлашармикан.

Худди шундай оталик масъулиятини унутган Бухоро туманида туманида яшовчи отага нисбатан суд томонидан тегишли жазо берилди.
Бюронинг Бухоро туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 22.05.2020 йилдаги қарздор Б.Ҳасановдан ундирувчи Г.Садуллаева фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Қарздор алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келиб, Бюро органларидан яширинганлиги сабабли давлат ижрочиси томонидан 20.06.2022 йилда қарздорга нисбатан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42-моддасига асосан қидирув эълон қилинган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида қарздор Бухоро шаҳар “Мустақиллик” кўчасида жойлашган “Автошина таъмирлаш” устахонасида ишлаб келаётганлиги ҳақида тезкор маълумотлар олинган ва ўтказилган қидирув тадбири натижасида ушланган.

Қарздор алиментдан бўлган 16 млн. 270 минг сўм қарздорликни тўламаганлиги сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан ҳужжатлар расмийлаштириб, Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилди.

Суд қарори билан қарздор Б.Ҳасанов Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Балки бу жазо маъсулиятини унунтган ота учун сабоқ бўлар, буни албатта вақт кўрсатади.

Фойдали ҳаволалар