Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси  ва унинг туман  бўлимлари томонидан     давлат фойдасига ва бошқа турдаги ундирувлар, жиноий ва маъмурий ундирувлар, жиноят натижасида етказилган зарарлар, давлат божлари  ҳамда давлат даромадига ўтказиладиган олиб қўйилган мол-мулкни сотишга оид ҳужжатларининг ижро этилиши натижасида ундирилган маблағларнинг маълум қисми ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилмоқда. 
Моддий ёрдамга муҳтож ва болалар уйида тарбия олаётган вояга етмаган фарзандлар фойдасига 46 ижро ишлари бўйича    134 млн. 161 минг  842 млн. сўмлик алимент пуллари ундириб берилди.
Масалан, Бюронинг Юнусобод туман бўлими иш юритувида қарздор А.Алимовдан ундирувчи Тошкент шаҳар Болалар уйининг фойдасига 19.11.2021 йилдан бошлаб ¼ қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлиб,  ижро хужжати юзасидан қарздордан ундирувчи фойдасига 31 млн.309 минг сўмлик маблағлар тўлиқ  ундирилди.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 1-ярми давомида эса,  “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”  ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни ижтимоий ҳимояси учун жами  43 млрд. сўм миқдорида   пул  маблағлари    йўналтирилди.  
Жумладан,  Бюронинг Юнусобод  туман бўлими томонидан  давлат даромадига ундириш билан боғлиқ, ҳамда давлат даромадига ўтказилиши белгиланган мол-мулкларнинг арзонлаштирилган  савдо дўконлари орқали сотилиши белгиланган ижро ҳужжатлари юзасидан келиб тушган маблағларнинг 6 млрд. 763 миллион 182 минг сўми  махсус жамғармаларига ўтказиб берилган. 
Ушбу маблағлар  қийин шароитда яшаётган, кўмакка муҳтож фуқароларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга хизмат қилади.

Фойдали ҳаволалар