Жиноят ишлари бўйича Қўнғирот тумани судининг қарорига асосан, қарздор Қўнғирот туманидаги умумий ўрта мактабининг бирининг директори ва ҳисобчисидан, ундирувчи ушбу мактабда ишловчи 53 ходимларининг фойдасига жами 31 млн. сўмдан ортиқ иш ҳақи ва унга тенглаштирилган даромадларини ундириб бериш белгиланган бўлиб мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Шўманой тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.

Дастлаб, қарздорларга мазкур ижро иши талабларини бажариш учун ихтиёрий муддат берилган, лекин, ушбу оралиқда бажарилмаганлиги сабабли, бўлим давлат ижрочилари томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган ва қарздорга тегишли бўлган Nexia 3 русумли автотранспорт воситаси хатланган.

Шундан кейин, хатланган автоулов электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилиб сотилган ва сотувдан келиб тушган маблағлар ҳисобидан ундирувчиларга 31 млн. сўм қарздорлик пластик карталарига тўлиқ тўлаб берилган ва ижро иши “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган қарорларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41 моддасига асосан амалда тамомланди.

Фойдали ҳаволалар