Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори буйруғи билан Меҳрож Насруллаев Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунгача ушбу лавозимда Алишер Зокиров фаолият юритганди.
М.Насруллаев 1982 йил Самарқанд вилоятида туғилган. Иш фаолиятини 2005 йилда Суд ижрочиларининг Чирчиқ шаҳар бўлими суд ижрочиси вазифасида бошлаган ва бир қатор масъул лавозимларида ишлаб келган, сўнгра 2010 йилда Суд департаментининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи сифатида хизмат қилган.
Бюро органларида иш фаолиятини 2017 йилдан бошлаган. 
Мазкур тайинловга қадар, М.Насруллаев Бюронинг Шайхонтоҳур бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Фойдали ҳаволалар