Оталик бу катта масъулият, нафақат фарзандлар тарбиясида, балки оиланинг иқтисодий таъминланиши ҳам еркак киши зиммасида.
Енди турмушидан ажрашган оналарни кўз олдингизга келтиринг. Улар алимент пулларини ўз вақтида олишмаса.
Давлатимиз раҳбарининг 24.11.2020 йилдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро етиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6118-сонли Фармони қабул қилиниб, Бюро органларига янада масъулиятли вазифалар ҳамда ваколатлар белгилаб берилган.
Бунинг натижасида, алимент тўловларини доимий назорат қилиб бориш ва қатъий ҳисобини юритиш, қарздорларнинг даромадларини аниқлаш ва қарздорга айрим чекловлар ўрнатиш “Mib Portal” дастури орқали амалга оширилиши таъминланмоқда.
Мисол учун, Бюронинг Ғиждувон туман бўлими иш юритувидаги Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 07.03.2013 йилдаги жавобгар Б.Аминовдан ундирувчи Ф.Бозорова фойдасига икки нафар вояга йетмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш алимент ундириш белгиланган бўлсада, қарздор ижро ҳужжати талабларини бажаришдан бўйин товлаб келган.
Давлат ижрочиси Ш.Л.Ўткиров томонидан қарздор Б.Аминовнинг алимент қарздорлиги қайта ҳисоб-китоб қилинганда 27.06.2022 йил ҳолатида 30,7 млн. сўм ташкил қилди.
Қарздор алимент тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судига юборилди.
Суд жараёнида қарздор Б.Аминов вояга йетмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун 30,7 млн. сўм миқдордаги алимент пулларини тўлашга мажбур бўлди. Акс ҳолда унга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланиши мумкин эди.

Фойдали ҳаволалар