Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Андижон туманлараро ихтисослаштирилган бўлимида ижро ҳужжатларининг соддалаштирилган тарзда ижросини таъминлаш, маъмурий жарималар, солиқ қарзини ва давлат божини ундириш бўйича ундирув қарздорнинг яшаш жойига ёки мол-мулки турган жойга бормаган ҳолда ахборот коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан масофадан туриб амалга ошириш чоралари кўрилмоқда.
 
Шунингдек, фуқароларни ортиқча оворагарчилигини олдини олган ҳолда тўловларни қарздор фуқароларга бўлим томонидан юборилган хабарномада кўрсатилган ID рақамларига “Электрон тўлов тизимлари орқали” масофадан тўловларни амалга ошириш имкониятлари яратилди.
 
Ҳозирги кунда бўлимга келиб тушган 3500 та ижро ҳужжати бўйича 1 млрд. сўмдан ортиқ пул маблағлари ундирилиши таъминланган.
 
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Фойдали ҳаволалар