2022 йил 23 июнь куни  Muxbir Daliev телеграм каналида "Саккиз йиллик дело! Уйчида МИБ борми"  сарлавҳаси остида мурожаат чоп этилган. Унда фуқаро М.Валиева фойдасига қарздорлик ундириб берилиши ҳақидаги ижро ҳужжати саккиз йилдан бери ижро этилмаётгани, ижро пайсалга солиб келинаётгани баён этилган. 
Мазкур мурожаатда кўтарилган масалалар юзасидан Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади. 
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 17.09.2015 йилдаги ижро варақасига асосан қарздорлар Т.Маҳмудов ҳамда М.Маҳмудовалардан ундирувчи М.Валиева  фойдасига 54.400.000 сўм зарар ҳамда 13.361.863 сўм фоиз пуллари жами 67.761.863 сўм  ундириш кўрсатиб ўтилган. Мазкур ҳужжат бўлим иш юритувига 30.10.2015 йилда келиб тушган ва ушбу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тарафларга маълумот ҳамда ижро қилишлик учун юборилган. 
Бироқ, ихтиёрий муддатда қарздорлик бартараф этилмагани учун мажбурий ҳаракатлар олиб борилган. 
Жумладан, қарздорларни яшаш хонадонига холислар иштирокида борилиб эҳтиёжидан ташқари бўлган мол-мулклари хатланган.
Ҳозирда қарздорлардан жами 32.260.057 сўм қарздорлик ундириб берилган ва мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш давом этмоқда.

Фойдали ҳаволалар