Жорий йилнинг 23 июнь куни Telegram ижтимоий тармоғининг “Muxbir Daliyev” каналида суд қарорига асосан белгиланган алимент тўловлари МИБ томонидан ундирилмаётгани ҳақида маълумот жойлаштирилган.
Мурожаат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 16.07.2012 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Ю.Джўрабоевдан ундирувчи М.Турғунованинг фойдасига 2 нафар фарзанди вояга етгунга қадар 1/3 қисм миқдорда, 29.03.2019 йилдаги ижро ҳужжатига асосан бир нафар фарзанди учун 1/4 қисм миқдорда алимент ундириш белиланган.
Мазкур ижро ҳужжатлари Бюронинг Андижон шаҳар бўлими томонидан иш юритувга олинган ҳамда ижро иши юритиш қўзғатилган.
“MIB Portal” дастури орқали ваколатли идоралардан олинган маълумотларга кўра қарздорга тегишли бўлган мол-мулклари эмаслиги аниқланган.
Бюро ходимларининг огоҳлантиришларига қарамай 12 207 208 сўм алимент тўловларини тўлашдан қасддан бўйин товлаганлиги учун қарздорга нисбатан 25.03.2020 йилда Андижон туман маъмурий судининг қарорига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг ижро ҳужжатида келтирилган яшаш манзилига борилганда ушбу манзилда яшамаслиги аниқланиб, бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилган.
Шунингдек, қарздор Ю.Джўрабоевга нисбатан 31.05.2022 йилда Ўзбекистон Республикаси  “Суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 42-моддасига асосан қидирув эълон қилинган.
Ҳозирда юқоридаги ижро ҳужжатлари юзасидан ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Фойдали ҳаволалар