Суд қарорларига (ажрим) асосан қарздорликни ундириш Мажбурий ижро бюроси органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Бу борада, Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан самарали ишлар олиб борилмоқда.

Мисол учун, Бюронинг Қоракўл туман бўлими иш юритувидаги Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 16.04.2021 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Имкон металл сервис барака” МЧЖдан ундирувчи АТБ “Агробанк” Қизилтепа филиали фойдасига 806.018.000 сўм кредит қарздорлиги ундириш, ундирувни Р.Саидовга тегишли бўлган Gentra русумли автотранспорт воситасига қаратиш белгиланган.

Қарздор “Имкон металл сервис барака” МЧЖ томонидан ижро ҳужжати талаблари ихтиёрий бажарилмаганлиги сабабли, давлат ижрочисининг 09.06.2022 йилдаги қарори билан гаровга қўйилган Gentra русумли автотранспорт воситаси кредит шартномасидаги тарафлар ўртасида тузилган келишув далолатномасига асосан 75 млн. сўм қийматда “E-AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқарилди.

Фойдали ҳаволалар