Жорий йилнинг 15 июнь куни Telegram ижтимоий тармоғининг “BASTION” каналида ундирувчи О.Мелибоеванинг қарздор Р.Азамжонов ҳисобидан унинг фойдасига бир нафар фарзанди учун тўланиши керак бўлган алимент қарздорлиги 30 млн. сўмни ташкил этганлиги, бунга Бюро ходимлари чора кўрмаётгани, шунингдек, қарздор Марҳамат текстилда юрист бўлиб ишлаши ва маошини камайтириб кўрсатаётгани юзасидан мурожаати жойлаштирилди.
Мурожаат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Бўз туманлараро судининг 28.08.2018 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Р.Азамжоновдан ундирувчи О.Мелибоева фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Бюронинг Бўстон туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор Р.Азамжонов Марҳамат туманида жойлашган “Марҳамат текстиль” МЧЖга ҳамда “Марҳамат Текстиль Агро” МЧЖга 0,5 штат бирлиги асосида ишга кирганлиги аниқланиб, қарздорлиги ойлик иш хақининг 50 фоизига қаратилган.
Шунга кўра, қарздорнинг иш ҳақидан 31.03.2022 йилда 1 760 000 сўм, 26.04.2022 йилда 759 000 сўм алимент пуллари ундирилиб, ундирувчига тегишли банк пластик картасига ўтказиб берилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Р.Азамжонов “Марҳамат текстиль” МЧЖга ҳамда “Марҳамат Текстиль Агро” МЧЖдан ишдан бўшаганлиги аниқланиб, жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб алимент қарздорлиги ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида ҳисоблана бошланган.
Бироқ, ҳозирда қарздорлик 26 966 943 сўмни ташкил этгани боис,  қарздор Р.Азамжоновга нисбатан 16.06.2022 йилда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жавобгарлик масаласини ҳал этиш учун жиноят ишлари бўйича Бўстон туманига тақдим этилган.

Фойдали ҳаволалар