Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлими иш юритувига Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 16.09.2021 йил кунги қарздор “СТАФИНГ СЕРВИС” МЧЖ дан ундирувчи давлат фойдасига 273 млн. сўм давлат божи ундириш ҳақида ижро ҳужжати келиб тушган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга қарздорликни бартараф этиш учун ихтиёрий муддат берилган ва қарздорнинг ҳисоб рақамларига банд солинган ҳамда мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Стафинг сервис” МЧЖ дан давлат фойдасига жами 278 млн. сўм қарздорлик ундирилган.

Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 13.10.2021 йил кунги ижро ҳужжатига асосан қарздор “Anbar honebybee baraka invest" МЧЖ дан ундирувчи АТБ «Агробанк» Бешариқ филиали фойдасига 578 млн. 308 минг сўм кредит қарзи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, қарздордан 229 млн. сўм кредит қарзлари ундирилиб, ундирувчи АТБ «Агробанк» Бешариқ филиали ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.

Фойдали ҳаволалар