Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро Бюроси ваколатига тааллуқли ишлар бўйича терговга қадар текширув ва суриштирув, шунингдек, тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириб келмоқда.
 
Хусусан, Бюронинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан амалга оширилган тезкор-қидирув фаолият натижасида жорий йилда жами 327 нафар жисмоний шахслар ва 72 та автотранспорт воситалари топилиб, қарздорлардан 6,2 млрд. сўмдан ортиқ пул маблағлари ундирилган.
 
Мисол учун, Бюронинг Шеробод туман бўлими иш юритувида бўлган ижро ҳужжатига асосан қарздор “Аslanbek” ва “Arxetektura yo’l loyiha” МЧЖларнинг банк олдидаги кредит қарздорлиги учун  қидирувга берилган 3 та автотранспорт воситалари тезкор қидирув тадбирлари давомида топилиб хатланиши таъминланди.
 
Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

Фойдали ҳаволалар