Жорий йилнинг 16 июнь куни "Патанатомия страны Уз." телеграмм тармоғида еълон қилинган Е.Шехтелнинг ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилиб, Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти Ангрен шаҳар бўлими ходими томонидан алимент қарздорлиги бўйича қолдиқ пулларини ундириб берилмаётганлигини билдирган.
 
 Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманларо судининг 27.09.2021 йилдаги ижро варқасига асосан қарздор Ў.Сатимовдан ундирувчи Е.Шехтель фойдасига бир нафар фарзандингиз таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент пули ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 08.10.2021 йил куни келиб тушган бўлиб, шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқарилган ва қарор нушалари тарафларга маълумот учун юборилган.
 
 Ижро ҳаракатлари давомида ундирувчи Е.Шехтель бўлим бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор билан ўзаро келишиб олганлиги сабабли, ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро етиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси 1-қисмига 1-бандига асосан ижро иши тамомланиб, ижро ҳужжати ундирувчига қайтарилган.
 
 Шундан сўнг, 10.05.2022 йилда ундирувчи Е.Шехтель Бюронинг Ангрен шаҳар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, ижро ҳужжатини қайтадан ижрога қабул қилиб, қарздор Ў.Сатимов билан бирга яшаб келган давр учун 2.742.000 сўм алимент қарзини ундириб беришни сўраган. 
 
 Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Ў.Сатимов Ангрен шаҳрида жойлашган “CЕНТРAЛ AСИA СAНИТAРЙWAРЕ” МЧЖда ишлаётганлиги аниқланиб, 19.05.2022 йил куни Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро етиш тўғрисида”ги Қонуннинг 64-моддасига асосан қарздорнинг ойлик иш ҳақидан 50 фоиз миқдорида алимент пулларини ушлаб қолишлик учун “МИБ-портал” дастури ҳамда почта алоқа тармоғи орқали қарздорнинг иш жойига юборилганлиги маълум қилинади.
 
Шунингдек, Жорий йилнинг 17 июнь куни ундирувчи Е.Шехтель Бюронинг Ангрен шаҳар бўлимида ходимлар томонидан ҳуқуқий тушунтириш берилганидан сўнг, бўлим ходимларидан даъвоси йўқлигини билдирган.

Фойдали ҳаволалар