Мажбурий ижро бюросининг Қува тумани бўлими иш юритувида Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 08.06.2021 йилдаги қарорига асосан қарздор С.А.дан ундирувчи АКБ “Капиталбанк” фойдасига 177.890.000 сўм кредит қарзини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд эди.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 27.12.2021 йил куни қарздор С.А. томонидан кредит олиш учун гаровга қўйилган қора рангли “Мalibu-2” русумли автомашинасини турган жойидан аниқланиб, холислар иштирокида хатланиб, бюро жарималар майдончасига олиб кирилди.

Ҳозирда қарздорни банк олдидаги мавжуд кредит қарзини бартараф этиш учун хатланган автотранспортни баҳолаш ва аукцион савдога қўйиш чоралари кўрилмоқда.

Фойдали ҳаволалар