Ижтимоий тармоқларда “Бешариқ МИБи ва Молияси суд қарорини бажармаётир” сарлавҳали жойлаштирилган хабар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 08.10.2021 йилдаги ҳал қилув қарорига мувофиқ Бешариқ туман Молия бўлимидан О.Мелибоев фойдасига 62 млн. 83 минг сўм ундириш белгиланган бўлиб, суднинг ижро ҳужжати Бюронинг Бешариқ тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.

Қарздор Бешариқ тумани Молия бўлими ижро ҳужжати билан таништирилиб, суд қарори ижросини таъминлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.

Бироқ,  Бешариқ туман Молия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамкасининг 12.09.2019 йилдаги 765-сонли қарори асос қилиниб, мазкур қарор суд ҳужжати ижросига алоқадор бўлмасада О.Мелибоевга пул маблағларини ундирилишини пайсалга солиб келинган.

Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 48-моддаси  тартибида давлат ижрочиси томонидан “ундирувни қарздорнинг ҳисоб рақамларидаги пул маблағларига қаратиш тўғрисида” қарор қабул қилиниб, ижросини таъминлашлик учун Бешариқ тумани Молия бўлими ва Бешариқ тумани Ғазначилик бўлинмасига 28.03.2022 йил куни юборилган.

Мазкур қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 128,129-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2014 йилдаги 120-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 12,14-бандларига мувофиқ ижро ҳужжати бўйича О.Мелибоевга ундирилиши лозим бўлган пул маблағларини бўлимнинг депозит ҳисоб рақамига ўтказиш мажбурияти Бешариқ тумани Ғазначилик бўлинмасига юкланган.

Бешариқ туман Ғазанчилик бўлинмаси томонидан қарздор Бешариқ тумани Молия бўлимининг бюджетдан ажратилган маблағларнинг тегишли харажат моддасига ҳамда барча бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари чиқиш қисмига 29.03.2022 йилда вақтинча банд солинган.

Шунингдек, Бюджет кодексининг 129-моддаси кўра, бюджет ташкилотларидан ижро йиғими ундириш кўзда тутилмаганлиги сабабли Бешариқ тумани Молия бўлимига нисбатан давлат ижрочиси томонидан ижро йиғими қўлланмаган.

Ҳозирда, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 198-1-моддаси асосида қарздор Бешариқ тумани бўлимининг мансабдор шахсларини маъмурий жавобгарликка тортиш чоралари кўрилмоқда.

Фойдали ҳаволалар