Қайд этиш керакки, Бош Қомусимизнинг 37-моддасида ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга экани мустаҳкамлаб қўйилган. Фуқароларимизнинг ушбу конституциявий ҳуқуқлари амалдаги меҳнат қонунчилигида ҳам ўз ифодасини топган бўлиб, қонунга кўра ҳеч ким асоссиз равишда ишдан бўшатилиши мумкин эмас.

Аммо шунга қарамай, кундалик ҳаётда меҳнат билан боғлиқ низолар учраб турибди.

Шу ўринда мажбурий прогул — бу муайян ходим иш берувчининг айби билан ишлаш имкониятидан маҳрум бўлган вақт саналиб, у иш берувчининг айби билан юзага келиши мумкин. Бу ҳақда бежиз тўхталганимиз йўқ.

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг қарорида фуқаро З.С.ни “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ.га қарашли Самарқанд шаҳар энергосотиш масалалари бўйича бошлиқ ўринбосари лавозимига ишга тиклаш белгиланган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида фуқаро З.С. “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ.га қарашли Самарқанд шаҳар энергосотиш масалалари бўйича бошлиқ ўринбосари лавозими вазифасига ишга тикланди.

Шунингдек, З.С. мажбурий прогул кунлари учун 12 млн. 861 минг иш ҳақи пуллари ундириб бериладиган бўлди.

Фойдали ҳаволалар