Жорий йилнинг 13 май куни Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармасида директор Хасан Кабиржонов иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Мазкур сайёр қабулни кузатиб, бу қабул шунчаки ҳисоботлар учун ташкил этилган йиғин эмаслигига амин бўлиш мумкин эди. Негаки, бу ерда муаммоларга жойида ечим топилаяпти, аҳолини қийнаётган, ўйлантираётган масалалар бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди. 

Бўлиб ўтган қабул жараёнида Тошкент шаҳар бошқармасида иш юритувида бўлган ижро ишлари юзасидан ўз мурожаатларига ечим излаб умид билан келган фуқаро ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тингланди. Бюро раҳбари томонидан жойида ҳал этиш чоралари кўрилиб, жумладан, фуқаро Н.Норматова Бюронинг Олмазор туман бўлими иш юритувидаги ижро ишининг таъминланганини, 11 миллиард миқдоридаги қарздорлик фуқаро фойдасига ундириб берилганидан миннатдорчилик изҳор қилди.  

Бундан ташқари, фуқаро Б.Қодиров Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси иш юритувидаги Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг ижро варақасига асосан товар моддий бойликларини қайтариш юзасидан мурожаати ижроси таъминланди. “Дониер Металл Профил Сервис” МЧЖ ҳуқуқшуноси Ш.Ҳайитова эса жамият фойдасига 281 миллион қарздорлик ундириб берилганидан миннатдор эканини айтди.  

Шунингдек, фуқаролар М.Гаппурова, А.Казакбаева, Ш.Азимова, Б.Довудахунова, Д.Ёқубова, М.Мирсамановалар ҳам ўз мурожаатларига ечим топилиб, ижроси таъминланганидан хурсанд. 

Одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил, мушкулини осон қилиш — аҳолининг давлатга, эртанги кунга ишончини мустаҳкамлайди. Бюро томонидан давомий равишда олиб борилаётган бу каби тадбирлар ана шу мақсадларга йўналтирилган. 

 

Фойдали ҳаволалар