Солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш чораларини кўрилишини таъминлаш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилоят бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлимлари томонидан солиқ идоралари билан ҳамкорликда ундириш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 4 ойида иш юритувидаги 34 мингдан ортиқ 766,1 млрд. сўмлик ижро ҳужжатларидан давлат ижрочилари томонидан қарздорларнинг мол-мулкларини реализация қилиш, ундирувни уларнинг дебиторлик қарздорларига қаратиш ҳамда ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномалари қўйилиши натижасида 5.525 та ижро ҳужжати бўйича 204,4 млрд. сўм амалда ундирилди.

Ҳозирда қолдиқ ижро ҳужжатларини ижросини таъминлаш мақсадида, қарздорларнинг банкдаги барча ҳисоб рақамларига банд солиниб, қиймати 29,8 млрд. сўм бўлган 42 та мол-мулклар электрон онлайн-аукцион савдоларига қўйилган.

Фойдали ҳаволалар