Нукус туманлараро фукаролик ишлари буйича судининг 18.02.2019 йилдаги ижро хужжатига асосан қарздор К.Есбосыновдан ундирувчи Д.Жабарбергенованинг фойдасига бир нафар фарзанди таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Нукус шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва тегишли тартибда ижро иши юритуви қўзғатилиб, алимент нафақаси уч йил давомида ойма-ой ундириб келинган.
Лекин, жорий йилнинг апрел ойида қарздор ота Бюро бўлимига келиб уй берши истагини билдирган ва кўрсатилган амалий ёрдамлардан кейин, қисқа муддат ичида узига тегишли бўлган Нукус шаҳридаги ҳудудидаги 3 хонали турар жой иморатини собиқ турмиш ўртоғи номига расмийлаштириб берган.
Шу сабабли, мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Конуннинг 41-моддасига асосан томомланди.