Жорий йилнинг 05 май куни Facebook ижтимоий тармоғининг “Закон и равноправие Узбекистан” гуруҳида Бюронинг Олмалиқ шаҳар бўлими итомонидан жарбланувчига 31 млн. сўмлик зарар маблағлари ундириб берилмаётгани тангқил қилинган.

Ўрганиш ишлари давомида, жиноят ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар судининг 07.09.2020 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ж.Байматовдан ундирувчи Н.Досматова фойдасига 15.000.000 сўм маънавий ҳамда 16.131.294 сўм моддий зарар ундириш белгиланиб, Бюронинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан ижро иши қўзғатилган.

Қарздорнинг яшаш манзилини кўздан кечириш далолатномаси ва ваколатли идораларга юборилган сўровномаларга олинган жавобларга асосан унинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклари аниқланмаган.

Ижро ҳаракатлари давом эттирилиб, қарздор Ж.А.Байматов "HBS SILVER TRADE" МЧЖда ишлаётганлиги аниқланган ва Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 64-моддасига асосан ундирув қарздорнинг иш ҳақига қаратилган.

Қарздорнинг иш ҳақидан ундирилган пул маблағлари ундирувчи Н.А.Досматова фойдасига ўтказиб борилади.

 

Фойдали ҳаволалар