Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардандир.

Мажбурий ижро бюроси Избоскан туман бўлими ходимлари ҳам 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан афғон уруши қатнашчиси Абдулхамид Жўраев ҳолидан хабар олдилар. Ходимлар Абдулхамид Жўраевни байрам билан табриклаб, эсдалик совғалари тақдим этишди.

Шунингдек, хизмат вазифасини ўташ чоғида мардонавор ҳалок бўлган Аброрбек Товулдиевнинг хонадонига борилиб, унинг хотираси ёд этилди.
Ватан тинчлиги учун жонини фидо қилган аскарнинг оила аъзоларига эҳтиром кўрсатилди.

Фойдали ҳаволалар