Ҳар йили 9 май мамлакатимизда “Хотира ва Қадрлаш куни” сифатида нишонланиб келинади.

Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан фидойи боболаримиз оналаримизга чуқур хурматда эканимизни, тинчликнинг қадрига етиш, тинч-осойишта яшаётганимиз, турмуш фаровонлигини таъминлаш учун тер тўкиб, унумли меҳнат қилаётганимизнинг шукронасини қилишдан иборатдир. Бу ҳар қандай кишини маънан рағбатлантиради, уни яшашга, яратишга, элу юртга садоқат ва қатъият билан хизмат қилишга ундайди.

 

9 май байрами арафаси Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод туман бўлими ходимлари ҳам тумандаги кекса ва нуронийларимизни ҳолидан хабар олиб, нуронийларга совғалар ҳадя этдилар. Бюро органлари учун анъанага айланган байрамона ташрифлардан кўнгли тоғдек кўтарилган нуронийлариммз ёшларни дуо қилиб, халқ хизматида чарчамай хизмат қилишни тиладилар.

Фойдали ҳаволалар