Жорий йилнинг 22 апрель куни “YURISTKADR” телеграмм тармоғи орқали “Бизга Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бошқармаларидан бирида бошқарма бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган ва 2021 йил май ойида “лавозимдан олинган” ходим (ходим фамилияси ва исмини эълон қилмаслигимизни илтимос қилди)дан мурожаат келди.” номли пост чиқарилиб, Бюро раҳбариятидан ҳолат юзасидан изоҳ билдириш сўралган.

Аниқланишича, ушбу пост орқали мурожаат йўллаган мурожаатчининг шахсига аниқлик киритилмаганлиги маълум бўлди.
Мурожаатчи ўз шахсини ошкор қилган тақдирдагина, унга тегишли маълумотлар юзасидан Бюро органлари томонидан изоҳ билдириш мақдсадга мувофиқ бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сонли Қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тўғрисида”ги Низом тасдиқланган бўлиб, Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ушбу Низом талаблари асосида иш олиб боради.

Ушбу шахси аниқланмаган фуқарога Бюро директорининг 2021 йил 4 майдаги 188-сонли буйруғи юзасидан Бюронинг кадрлар бошқармасига мурожаат қилиши тушунтирилади.

 

Фойдали ҳаволалар