Конституциянинг 37-моддасида ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга эканлиги мустаҳкамлаб қўйилган.

Фуқароларнинг ушбу конституциявий ҳуқуқлари амалдаги меҳнат қонунчилигида ҳам ўз ифодасини топган. Қонунга кўра ҳеч ким асоссиз равишда ишдан бўшатилиши мумкин эмас. Аммо бунга қарамай бугунги кунда меҳнат низолари учраб туради.

– Мажбурий ижро бюроси Бухоро шаҳар бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 2021 йил 23 декабрдаги вилоят халқ таълими бошқармасига нисбатан ундирувчи фуқаро С.Ҳ.ни ихтисослаштирилган мактаб интернати директори лавозимига ишга тиклаш тўғрисида ижро варақа келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган, – дейди МИБ Бухоро шаҳар бўлими давлат ижрочиси Бекзод Амонов. 

– Ижро ҳаракатлари давомида ундирувчи С.Ҳ мактаб директори лавозимига тикланди. Хулоса қилиб айтганда, иш берувчи меҳнат низоларининг олдини олиши учун меҳнат қонунчилигига қатъий амал қилиши муҳим омил ҳисобланади.

Фойдали ҳаволалар