Бугунги кунда Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ишбилармонлар ривожланиши ва инвестицияларни жалб қилиши учун давлатимиз томонидан барча имкониятлар яратилиб, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатлари механизми юксалмоқда.
Бюро органлари томонидан тадбиркорлар фойдасига ундирув билан боғлиқ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ижро ҳужжатлари ижроси алоғида еътиборда бўлиб, уларнинг сўзсиз таъминланиши ва тадбиркорлик субйектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиниши борасида салмоқли ишлар бажарилмоқда.
Жумладан, Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туман бўлими иш юритувидаги Чимбой туманлараро иқтисодий судининг 27.09.2021-йилдаги ижро ҳужжатига кўра қарздор Тахтакўпир тумани юллардан фойдаланиш унитар корхонасидан ўндирувчи якка тадбиркор Б.Маметоразовнинг фойдасига жами 181 млн. 906,4 минг сўм қарздорлик ундирилиши белгиланган.
 
Мазкур қарздорлик, ижро ҳужжати келиб тушган кундан қисқа муддат оралиғида, бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида тўлиғи билан ўндириб берилган.
Ҳудди шундай, Бюронинг Aмударё туман бўлими иш юритувига Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 10.10.2021-йилдаги қарздор “Қ-Қ” хусусий корхонасидан ундирувчи “A-ПИЙ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 115 млн. 978,5 минг сўм қарздорлик ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати 12.10.2021-йилда келиб тушган ва ижро иши юритуви қўзғатилган.
 
Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор корхона томонидан берилган ихтиёрий муддат ичида ўзига юклатилган мажбуриятни бажариб, бюронинг Aмударё туман бўлими депозит хисоб рақамига ижро ҳужжатида кўрсатилган 115,6 млн. сўм қарздорликни ўтказиб берилди ва депозит хисоб рақамидан ундирувчи “A-ПИЙ” МCҲЖ хисоб рақамига ўтказилиб ижро иши юритуви тамомланди.

Фойдали ҳаволалар