Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси  ва унинг ҳудудий бўлимларига жорий йилнинг шу даврига қадар 20 мингга яқин мурожаатлар келиб тушган.
 
Мурожаатларнинг 16 мингга яқини бевосита бюро органларида ҳал этилган, шундан   3,5  мингдан ортиғи қаноатлантирилган.
 
Шунингдек, ўтказилган сайёр ва оммавий қабулларда жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қийнаб келаётган муаммолар аниқланиб, бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда.
 
Мисол учун, Учтепа туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор С.Д.дан ундирувчи Д.С. фойдасига 1/4 қисм миқдорида алимент ундирилиши  билан боғлиқ ижро иши бўйича ундирувчи Д.С. фойдасига 13,500 млн.  сўмлик алимент пуллари ундириб берилиши таъминланди.
 
Ҳар бир мурожаатни тўла ва холисона ўрганиб, ҳал қилиш - асосий мақсадлардан биридир.

Фойдали ҳаволалар