Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда 8 январь - прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан ходимларнинг жисмонан соғлом бўлишларини таъминлаш, уларнинг ишдаги меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида Мажбурий ижро бюроси ходимлари ўртасида мини-футбол бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.
 
 
Бюронинг 14 та ҳудудий бошқарма терма жамоалари ўртасида жорий йилнинг 2-16 ноябрь кунлари саралаш босқичлари бўлиб ўтди ва 17 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси ва Наманган вилояти бошқармаси терма жамоалари иштирокида финал мусобақаси ўтказилди.
 
Муросасиз кечган ўйинда жиззахлик Бюро ходимларининг  қўли баланд келиб, 5:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.
 
Ғалаба қозонган жамоаларга Бюро директори томонидан соврин ва эсдалик совғалари топширилди.
 
 
 
 
Бу каби тадбирлар Бюро ходимлари учун анъанага айланиши ва келгусида ҳам юқори даражада ташкил этиб борилиши белгилаб олинди.

Фойдали ҳаволалар